АҚШ президенти Дональд Трамп вакиллар палатаси қўмитасини Ҳиллари Клинтон ва Демократик партияни айрим бошқа аъзоларининг Россия билан алоқасини текшириб кўришга чақирди. 

"Нима учун вакиллар палатасининг разведка қўмитаси Билл ва Ҳилларининг битимини ўрганмаяпти? Ахир, шундан сўнг, Uranium’нинг сезиларли қисми Россияга кетди.  Ҳилларининг "қайта кучайтириши", унинг Россияни мақташи ёки Жон Подестанинг Россия компанияси нима учун ўрганилмайди? Трампнинг Россия билан алоқаси ҳақидаги хабарларнинг ҳаммаси эса тўқимадир", — деб ёзган давлат раҳбари Twitter саҳифасида.

АҚШ президенти февраль ойида ўзининг сайловолди кампаниясидаги рақибини Америка уранининг 20 фоизини Россия берганликда айблаган эди. 

Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси чоғида Дональд Трампни Россия билан алоқадорликда айблаган эди. Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг, бу мавзу янгича тус олди.