АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни мамлакатнинг Япониядаги янги элчиси номзодини таклиф қилди, деб хабар берди Оқ уй.

Трамп сенатга тасдиқлаш учун тадбиркор Уильям Фрэнсис Хагерти номзодини илгари сурди. У Hagerty Peterson and Company сармоя ва консалтинг фирмаси асосчиси бўлиб, Теннесси штати ҳукуматида ишлаган.

Япониядаги ҳозирги элчи Кэролайн Кеннеди бу лавозимда 2013 йилдан бери ишлайди. У Барак Обама томонидан элчи этиб тайинланган. Кэролайн – президент Жон Кеннеди ва унинг рафиқаси Жаклин Кеннедининг қизи ҳисобланади.

Аввалроқ Трамп маъмурияти АҚШнинг хориждаги сиёсий тайинлов асосида иш олиб борувчи элчилари ўзгартирилиши ҳақида маълум қилганди.