Ўзбекистон ва Хитой киночилик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаштиради

Маданият 28 Март 2017 2264

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Сунь Лицзе билан учрашди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Унда кинематография соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энг сара фильмларни Хитой Халқ Республикаси ҳудудида, Хитойлик киноижодкорлар томонидан яратилган фильмларни Ўзбекистонда намойишларини йўлга қўйиш, юртимиз кинематографларининг Хитойдаги йирик кинофестивалларда, жумладан, Шанхай Халқаро Кинофестивали ва Фуджо шаҳрида ўтказиладиган Ипак Йўли Халқаро кинофестивалида иштирок этиши каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, апрель ойининг бошида Хитой Халқ Республикаси кинокомпаниялари раҳбарларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифига доир ташкилий ишлар келишиб олинди.

Учрашувда ўзаро дўстлик ва ишонч принциплари асосида ташкил этилаётган тадбирларни мунтазамлигини таъминлаш икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилиши яна бир бора таъкидланди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар