Шу йилнинг 28 март куни республика оммавий ахборот воситалари вакиллари, банк ходимлари, аҳоли ва тадбиркорлар иштирокида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим ҳамда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида муҳтарам Президентимиз томонидан “банк тизимига фуқаролар ва тадбиркорларни ҳақиқий ишончини қозониш ва уларга чинакам кўмакдош бўлиш, халқни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш ва шунга етаклаш” вазифаси юклатилди.

Анжуманда мазкур йўналишда дастлаб Ўзсаноатқурилишбанкининг барча филиалларида аҳоли билан иш олиб борувчи алоҳида 44 та янги бўлимлар ташкил этилиб, уларга 170 нафар малакали ходимлар ишга олинганлиги ҳақида гапирилди.
Тадбирда банк томонидан кредит ажратиш шартлари ва намунавий бизнес лойиҳаларни аҳоли орасида кенг тарғибот қилиш учун оммавий ахборот воситаларида реклама роликлари намойиш этилиб, “маслаҳат марказлари” ҳамда маҳаллаларда “тарғибот стенд”лари ташкил этилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди. 

Матбуот анжуманда Ўзсаноатқурилишбанк бўйича мазкур янги тизим доирасида банкка бириктирилган 362 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 501 мингта хонадонларнинг барчасига таклиф хатлари юборилганлиги қайд этилди.

Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари шу кунгача 440 мингта хонадонга бирма-бир кириб, уларни имкониятларини ўрганишди ва 362 та махаллаларнинг ҳар бирида семинарлар ўтказганликлари маълум бўлди.

Натижада 37 минг 327 та хонадон тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдириб, 15 минг 334 та хонадонга  105 млрд.сўм имтиёзли микрокредитлар ажратилди ва 18 минг 322 та иш ўринлари яратилганлиги анжуманда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эфирга узатилаётган Ўзсаноатқурилишбанк реклама роликларида банк ходимлари ходимлари “Халқ рози бўлса ишимизда унум ва барака бўлади” шиори
асосида аҳолини банкка ва ўзларининг тадбиркорлик қобилиятларини рўёбга чиқаришга бўлган ишончларини мустаҳкамлашмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.