Буюк Британияга АҚШдан ярим автомат робот олиб келиниши ҳақидаги хабар ҳақли равишда маҳаллий ишчиларнинг хавотирига сабаб бўлди. Сэм лақабли робот бир кеча-кундузда 3 минг ғиштни ётқиза олади. Бу эса ўртача қурувчи имкониятидан 6 марта кўп демакдир, деб ёзади Daily Mail нашри.

Британиялик қурувчилар эса, бу каби ярим автомат машиналарнинг жорий қилиниши билан иш ўринлари қисқаришидан хавотир билдиришмоқда. 

Робот конвейер тасмаси, қўлда бошқаргич ва бетон насосидан иборат. Машинага икки киши хизмат кўрсатади. Уларнинг бири ғиштларни жойлаб туради, иккинчиси аралашмани текислайди. 

У ишга кечикиб қолмайди, туну-кун танаффуссиз ишлай олади. Иш сифати тажрибали ғишт терувчиникидан қолишмайди. Робот икки йиллар муқаддам Нью Йоркнинг Construction Robotics компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бу вақтнинг ичида АҚШнинг турли ҳудудларида юзлаб қурувчиларнинг ўрнини алмаштиришга улгурган.