Twitter ижтимоий тармоғининг @Singlemaltfiend тахаллусли фойдаланувчиси 9 жуфт гантеллар устида мураккаб мувозанат сақлаш машқини бажараётган гимнаст видеосини жойлаштирди. Бироқ, Reddit фойдаланувчилари унинг орқа томонида баскетбол коптогини саватчага тушираётган кекса спортчига эътибор қаратишган. 

Гимнастикачи 9та гантелни бир-бирининг устига жойлаган ҳолда иккита минора ҳосил қилган. Шундан сўнг, энг тепасига чиқиб, акробатика трюкларини бажарган. 

Шу вақтда, узоқроқда кекса ёшли киши баскетбол саватчасига жарима тўпларини туширган. Нафақахўр 5та тўпни ҳам бирор марта хато қилмасдан тушира олган. Reddit фойдаланувчиларининг таъкидлашларича, кекса киши кам куч сарфлаб гимнастдан кўпроқ шуҳрат қозонган.

Айримлар эса, спортчининг ҳаракатини кераксиз ва хавфли деб аташган. Чунки, уларнинг сўзларига кўра, агар у омадсизликка учраганда спорт зали таъмири учун катта пул тўлашига тўғри келар эди.