Reddit’нинг shadeogreen тахаллуси остидаги фойдаланувчиси ўзининг қизи тасвирланган видеони тақдим этди. Рейна исмли қизча ишдан чиққан сув иситиш қурилмасини робот деб қабул қилган.

Афтидан, қизча тепада ўрнатилган вентилятор туфайли хато фикрга борган ҳамда уни кўзлар деб ўйлаган. Рейна “робот” билан саломлашишга уринди, бироқ у ҳеч қандай жавоб қайтармади. Шунда қизча сув иситиш қурилмасининг ён томонини қучоқлаб, икки бора “Мен сени яхши кўраман, вобот!” деб айтди. 

“Skynet бизга ҳужум қилганида, уларга шу видеони кўрсатинг”, - дея ёзди фойдаланувчилардан бири.