2017 йилнинг 5 апрелидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлайди. Парвозлар А320 лайнерида ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари қуйидаги график асосида амалга оширилади:

Чоршанба:  HY 463 Тошкент 10:30 – Лаҳор 12:50 
                     HY 464 Лаҳор 23:55 – Тошкент 02:25 (пайшанба)
Пайшанба:  HY 461 Тошкент 22:40 – Лаҳор 01:00 (жума)
                     HY 462  Лаҳор 10:15(жума) – Тошкент 12:45.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 апрель кунидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Остона шаҳрига (Қозоғистон) парвозлар сонини оширади. 

Маълумотларга кўра, парвозлар А320 лайнерларида қуйидаги график бўйича амалга оширилади:

HY 721 Тошкент 12:45 – Остона 15:45
HY 722 Остона 16:45 – Тошкент 17:45.

Парвозлар соати маҳаллий вақт билан кўрсатилган.