Янги Зеландия пойтахти Веллингтон шаҳри аэропортида 100дан ортиқ рейс қуюқ туман сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда Radio New Zealand хабар бермоқда.

"Веллингтонда эртага эрталаб ҳам туман кузатилади", - дея хабар берди Янги Зеландия миллий авиаташувчиси Air New Zealand. Авиакомпаниядан қўшимча қилинишича, бугунги барча рейслар бекор қилинган ҳамда уларни тиклаш ҳақидаги қарор пайшанба куни қабул қилинади.

Аэропорт маъмурияти терминалда эрталабгача қолишга мажбур бўлган йўловчиларга сув, озиқ-овқат ва адёллар тақдим этди.

Янги Зеландия иқлимшунослик бюроси туман пайшанба куни куннинг иккинчи ярмида тарқалиши кераклиги ҳақида хабар берган.