Жанубий Америка минтақасида ЖЧ-2018 саралашида 14-тур ўйинлари якунига етди. Бразилия ғалабали юришини давом эттирди, Мессисиз қолган Аргентина мағлуб бўлиб, мундиал йўлланмасини хавф остида қолдирди, Колумбия ва Чили терма жамоалари ўз ўйинларида ғалаба қилишди.

Бразилия - Парагвай

Бразилия ЖЧ-2018 Жанубий Америка саралаш босқичининг 14-турида Парагвайни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Сан-Паулуда кечган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо бразилияликларни 34-дақиқада ҳисобда олдинга олиб чиқди. «Барселона» форварди Неймар 64-дақиқада иккинчи тўпни киритган бўлса, «Реал» ҳимоячиси Марсело учрашувга нуқта қўйиб берди (86-дақиқа). Таъкидлаб ўтиш жоизки, Неймар 53-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Бразилия ушбу ғалабадан сўнг 33 очко жамғарди ва мусобақа саралаш жадвалида етакчиликни давом эттирмоқда. Пентакампионлар турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси Колумбияни 9 очкога ортда қолдирмоқда ва мундиал йўлланмаси деярли ҳал қилинган. Парагвай (18 очко) 7-ўринда.

Боливия - Аргентина

Аргентина терма жамоаси Боливия терма жамоасига мағлуб бўлди. Учрашув Ла-Пасдаги "Эрнандо Силес" стадионида бўлиб ўтди ва 2:0 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг 31-дақиқасида Хуан Арсе ҳисобни очди. 2-бўлим бошида Марсело Морено ҳисобни икки тўп фарқига келтирди. Аргентина ўзининг асосий ўйинчиси, жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 4 та учрашувига дисквалификация қилинган Лионель Мессисиз ўйнади. Футболчи Чили билан учрашувда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун ФИФА ахлоқ қўмитаси томондан жазоланганди. Айни вақтда Аргентина 22 очко билан Жанубий Америкадаги саралаш босқичида 5-ўринни эгалламоқда. Боливия 10 очко билан охиргидан битта олдинги 9-ўринни эгалламоқда.

Эквадор – Колумбия

Колумбия терма жамоаси Эквадор термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим ҳимоячи Хамес Родригес беллашувнинг 20-дақиқасида дарвозани аниқ нишонга олди, кейинчалик хавбек Хуан Куадрадо Колумбиянинг иккинчи тўпига муаллифлик қилди. Колумбия термаси ушбу ғалабадан сўнг 24 очко жамғарди ва турнир жадвалининг иккинчи ўрнига кўтарилиб олди. Эквадор (20 очко) – олтинчи поғонада.

Чили – Венесуэла

Чили терма жамоаси эса Венесуэла термасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳужумчи Алексис Санчес баҳснинг 5-дақиқасида мезбонларни ҳисобда олинга олиб чиқди. Кўп вақт ўтмай ҳужумчи Эстебан Паредес чилиликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди, кейинчалик эса дубль қайд этиб, ҳисобни 3:0 кўринишга келтириб қўйди. Танаффусдан сўнг меҳмонлар форварди Хосе Соломон Рондон битта тўп киритди, бироқ бу мағлубиятдан қутулиб қолиш учун етарли бўлмади.

Перу - Уругвай 

Уругвай ЖЧ-2018 саралашининг Жанубий Америка минтақасидаги баҳсларнинг 14-турида Перу майдонига сафар қилди. Лимадаги «Насьональ» стадионидаги учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 30-дақиқасида Карлос Санчес Уругвайнинг олдинга бошлади. 34-дақиқада Хосе Паоло Герреро жавоб голини урди. Эдисон Флореснинг 62-дақиқада урган голи мезбонларга ғалаба келтирди. 

76-дақиқада Уррета майдондан четлатилишидан кейин меҳмонлар 10 киши бўлиб ўйнашди. Қайд этиш керакки, бу Уругвайнинг саралаш босқичида кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди. Эндиликда Перу 18 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда, Уругвай 23 очко билан учинчи ўринда жойлашди.

ЖЧ-2018 саралаши
Жанубий Америка, 14-тур

Бразилия – Парагвай 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 34 Коутиньо, 2:0 – 64 Неймар, 3:0 – 86 Марсело.
Бразилия – Алиссон, Маркиньос (Тиаго Силва, 46), Марсело, Фагнер, Миранда, Ренато Аугусто, Каземиро, Паулиньо, Коутиньо (Виллиан, 87), Фирмино (Диего Соуза, 87), Неймар.
Парагвай – Сильва, да Сильва, Алонсо, Вальдес, Верон, Рохас, Риверос, Альмирон (Ромеро, 46), Перес, Домингес (Ромеро, 77), Гонсалес (Сантандер, 56).
Огоҳлантиришлар: Вальдес (5), Домингес (76), Рохас (80).

Боливия – Аргентина 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 31 Арсе, 2:0 – 52 Морено. 
Боливия – Лампе, Бехарано, Ральдес, Сентено, Вайяр (Кампос, 85), Флорес, Кастро, Эскобар, Чумасеро, Морено (Миранда, 90), Арсе (Хустиниано, 73).
Аргентина – Ромеро, Мусаккьо, Рохо, Фунес Мори (Каруццо, 36), Ронкалья, Ди Мария, Банега, Писарро, Перес (Акунья, 70), Корреа (Агуэро, 56), Пратто.
Огоҳлантиришлар: Андухар (39), Банега (41), Вайяр (67).

Эквадор – Колумбия 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 20 Хамес, 0:2 – 34 Куадрадо. 
Эквадор – Дреер, Айови, Кайседо, Мина, Валенсия, Орехуэла, Ойола (Ачильер, 66), Мена (Кайседо, 58), Пинейда, Кайседо, Валенсия (Кортес, 59).
Колумбия – Оспина, Арьяс (Бакка, 84), Мина, Диас, Сапата, Кардона (Урибе, 73), Хамес, Санчес, Агиляр (Торрес, 66), Куадрадо, Борха.
Огоҳлантиришлар: Кайседо (27), Сапата (40), Ачильер (75), Орехуэла (85).
Четлатиш: Кайседо (61).

Чили – Венесуэла 3:1 (3:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 5 Санчес, 2:0 – 7 Паредес, 3:0 – 22 Паредес, 3:1 – 63 Рондон. 
Чили – Браво, Исла (Диас, 89), Босежур, Хара, Эрнандес (Кармона, 88), Медель, Варгас, Арангис, Санчес, Видаль, Паредес (Вальдивия, 56).
Венесуэла – Фариньес, Вильянуэва, Анхель, Фельчер, Гонсалес (Гарсия, 61), Самбрано, Ринкон (Фигера, 84), Отеро, Мурильо, Мачис (Пеньяранда, 68), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Гонсалес (43), Медель (45), Анхель (66), Диас (90).

Перу – Уругвай 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 30 Санчес, 1:1 – 34 Герреро, 2:1 – 62 Флорес.
Перу – Гальесе, Араухо, Йотун, Трауко, Родригес, Куэва (Уртадо, 45), Тапия, Каррильо (Поло, 83), Корсо, Флорес (Акино, 90), Герреро.
Уругвай – Муслера, Хименес, Фусиле, Перейра, Годин, Санчес (Урретавискайя, 63), Весино, Гонсалес, Родригес (де Арраскаэта, 73), Кавани, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Тапия (34), Урретавискайя (64), Уртадо (73), Герреро (78), Корсо (87), Фусиле (90).
Четлатиш: Урретавискайя (76).