Хитойнинг Шаньдун вилоятида 22 машинаси иштирокида рўй берган ЙТҲда камида 2 нафар инсон ҳалок бўлиб, яна 10 нафари жабрланган. Бу ҳақда "Дачжун ван" сайти полиция маҳкамасига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 6:50дан 7:04гача Тайань шаҳар округидаги 21 кмлик йўлда 5та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 

Фожиадан сўнг, воқеа жойига полиция, қутқарувчилар ва тиббий ходимлар етиб келган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда. Бироқ, воқеа ҳайдовчиларнинг хавфсиз масофани сақламагани туфайли юз бергани тахмин қилинаяпти.