Индонезиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолиси пальма ёғини йиққани кетиб, бедарак йўқолган ҳамқишлоғини қидириш вақтида унинг жасадини 7 метрлик бўғма илон ичида аниқлади.

Илон йўқолиб қолган 25 ёшли Акбар Салубиронинг уйи ҳовлисида аниқланган. Марҳумнинг танишлари унинг жасадини илон ичидан чиқариб олиш учун илоннинг қорнини ёришган. Гувоҳларнинг айтишича, улар бир кун аввал қурбоннинг уйи яқинида қандайдир ҳайқириқ овозларини эшитишган. Кўринишича, илон йигитни бўғиб, кейин уни ютиб юборган, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Таъкидланишича, Индонезияда бўғма илонлар бошпанасиз ёки маст ҳолда кўчада уйқуга кетган одамларни ютиб юборадиган ҳолатлар учраб туради.