Ўзбекистон Ҳисоб палатаси мамлакат бюджет ташкилотларини текширувдан ўтказиш якунлари бўйича ҳисоботни тақдим этди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар бермоқда.

Унинг натижаларига кўра, бюджет ташкилотлари 4,4 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақлари ва бошқа тўловларни асоссиз равишда ўтказиб бергани аниқланди. Шу билан бирга, маблағлар ўтказиб берилган ходимлар бу пайтда хорижий давлатларда иш сафарларида бўлишган, улар 5543та бюджет ташкилотининг 12457 ходимидир. Натижада айбдор шахслардан 3,73 млрд сўмлик зарар ундириб олинди.

Шунингдек Ҳисоб палатаси Фарғона вилояти бўйича 207 ҳолатда 325 млн сўм ва Самарқанд вилоятида 62 ҳолат бўйича 44 млн сўм маблағлар пенсия ҳамда моддий ёрдамга ноқонуний равишда тўланганини аниқлади.

Счетная палата выявила незаконное начисление пенсий, пособий и зарплат

Бундан ташқари, ўтказилган текширувлар натижасида Давлат бюджетининг даромад қисми ижросини бажаришда Самарқанд вилоятида 955 млн сўм ва Фарғона вилоятида 702 млн сўм маблағлар солиқ ва мажбурий тўловлар шаклида тўланмагани ошкор бўлди.

Бундан ташқари, 18та сувдан фойдаланиш объектида ичимлик суви сифати ҳамда аҳолини у билан тўла таъминлаш билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди. Улар 2015 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, бу ҳолат уларни нотўғри лойиҳалаштириш, экспертизаси ва пудрат ишларини бажариш туфайли рўй берган.

Шунингдек, инвентаризациядан ўтказиш жараёнида 2014-2015 йилларда қурилган 300та сувдан фойдаланиш объектида 75,6 млрд сўмлик бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланилганлиги аниқланди.

Назорат тадбирларининг натижалари бўйича тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларга 19 та ёзма кўрсатма юборилди. Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 86 млрд. 643 млн. сўм миқдорида етказилган зарар ундирилди.