АҚШ ЖЧ-2018 саралашининг Шимолий Америка минтақасида 4-турни Панамага қарши сафарда ўтказди.

40-дақиқада Клинт Дэмпси меҳмонларни олдинга бошлаганди, 44-дақиқада Габриэль Гомес ҳисобни тенглаштирди.

Эндиликда АҚШ терма жамоаси 4 учрашувда 4 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Панама 5 очко билан учинчи ўринда ва бу ўрин мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма беради.

Мексика эса 4-турни Тринидад ва Тобагога қарши ўтказиб, 58-дақиқада Диего Рейес урган гол эвазига ғолиб чиқди.

Бошқа бир учрашувда Ҳондурас ва Коста-Рика жамоалари 1:1 ҳисобини қайд этди. Ҳужумчи Энтони Лосанонинг голига коста-рикаликлардан ҳимоячи Кендаль Уостон аниқ зарба билан жавоб қайтарди.

Мексика саралаш босқичи турнир жадвалида 10 очко билан етакчилик қилмоқда ҳамда Коста-Рикани 3 баллга ортда қолдирмоқда. Ҳондурас (4 очко) – тўртинчи, Тринидад ва Тобаго терма жамоаси (3) – олтинчи поғонада.

Қайд этиш керакки, ушбу минтақада тўртинчи ўрин соҳиби ўтиш ўйинида Осиёга қарши ўйнайди.