Португалиянинг Мадейра оролидаги аэропортга «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду номи берилди.

29 март куни шу воқеа муносабати билан ташкил қилинган тантанали тадбирлар ўтказилди. Унда футболчининг ўзи ва орол расмийлари иштирок этишди. Тадбир давомида футболчига бағишланган ҳайкалнинг очилиш маросими ҳам бўлди.

Telegraph хабарига кўра, тадбирнинг гувоҳи бўлганлар ҳайкалнинг «беўхшов» эканини қайд қилишган.

Роналдунинг ўзи ҳам унинг кўринишидан ҳайрон қолган. Ҳозирча бу борада орол расмийларининг фикри маълум қилинмади.

Қайд этиш керакки, Мадейра ҳукумати бундай қарорни бир неча бор танқид қилиб чиққанди.