Германия канцлери Ангела Меркель агар ишида муросага бориш унинг шахсининг "узоқ давом этувчи деформацияланишига" олиб келса, ўз лавозимидан кетиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Die Welt нашри хабар бермоқда. 

Меркель бу ҳақда Германия собиқ адлия вазири Сабина Лойтхойссернинг "Позиция – бу куч" деб номланган китоби тақдимотида айтиб ўтди. Тақдимот вақтида давлат манфаатлари ва фуқароларнинг шахсий эркинликлари муаммоси муҳокама қилиниши вақтида Меркелга шу ҳақдаги савол берилган. Меркелнинг фикрича, террорчилик хавфи мавжудлиги ортида одамлар давлатдан хавфсизликни таъминлаши ва шу билан бирга шахс эркинлиги ҳақида қайғуришини адолатли кутиб қоладилар. 

Меркелнинг айтишича, сиёсатчи доимо ўзидан "Муроса излашда қанчалик чуқур кира олишим мумкин?" деган саволни бериши керак. Бироқ Меркель ўзининг бу борадаги чегарасини айтмаган ва "ҳали истеъфога кетмаслигини" қўшимча қилган. 

2017 йил сентябрда Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Германия канцлери ким бўлиши бу сайловлар натижаларига боғлиқ бўлади.