Ўқув парвозлари учун енгил моторли самолётлар ишлаб чиқарувчи Nippon Aerotech компанияси раҳбарияти авиаҳалокатда айбланмоқда. Токио ғарбидаги аҳоли тураржой мавзесига компания ишлаб чиқарган самолёт қулаб тушган эди, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.

Бортида 5 киши бўлган енгилмоторли самолёт 2015 йил июлида пойтахт минтақасининг ғарбидаги Тёфу шаҳрига ўқув парвози вақтида қулаб тушган эди. Оқибатда учувчи Таиси Кавамура ва Япония авиакомпаниясининг ходими, бундан ташқари, самолёт қулаган уйдаги аёл ҳалок бўлганди. 3 нафар йўловчи ҳамда ҳалокат вақтида уйда бўлган икки киши жабрланган эди. 

Хабарларга кўра, марҳум учувчи Таиси Кавамура сиртдан айбланган. Аниқланишича, ҳалокат кунида самолёт бир неча марта махсус лицензияга эга бўлмаса-да, синов парвозлари учун ижарага берилган. Айни шу ҳолат ишни прокуратурага беришга асос бўлган.