Қирғизистон Олий суди мухолифатдаги «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаевни ҳибсда қолдиришга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда суддаги манбага асосланган ҳолда ТАСС хабар берди.

«Олий суд қуйи инстанция суди ҳукмини тасдиқлади», дейилган суд канцеляриясида.

26 февраль куни, Истанбулдан учиб келганидан сўнг Бишкек аэропортида «Коррупция» ва «Фирибгарлик» моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилиниб қўлга олинган Текебаев суд ҳукми асосида 25 апрелга қадар ҳибс қилинганди. Аммо адвокатлар бу ҳукм устидан шикоят қилишганди.