Хорижий тилларни ўрганишнинг эрта-кечи йўқ. Муҳими, бу борада дадил қарор қабул қилиб, тил ўрганиш йўлида катта ёрдам бера оладиган малакали ўқитувчи-мураббийларни топишдир.

Худди шундай ўқув марказлардан бири — Opal English бўлиб, у ерда IELTS натижаси камида 8 балл бўлган ўқитувчилар дарс ўтади. Марказ иш бошлаганига унчалик кўп бўлмади, аммо ўқувчилари аллақачон IELTS’дан 7-8 балл натижа қайд этиб улгуришди.

Амирбек Кадамов, 7 балл:

«Opal English’да ўқишдан олдин мустақил тайёрланиб IELTS имтиҳонидан 6 балл олганман. Ушбу ўқув марказида IELTS’га 1 ой давомида тайёрландим ва ўз натижамни 7 баллга яхшилашни уддаладим».

Гўзал Жамалова, 7,5 балл:

«Opal English’да ўқишдан олдин мустақил тайёрланганман, фақат бошланғич билимим бўлган, бироқ IELTS ҳақида тушунчага эга бўлмаганман.

Opal English’да бошланғич икки ойлик инглиз тилини ўрганиб, сўнг яна уч ой давомида IELTS имтиҳонига тайёрландим ва 7,5 балл натижа қайд этдим».

Анвар Ахмаджонов, 8 балл:

«Opal English’да ўқишдан олдин озроқ билимим бор эди. У ерга ўқиш учун борганимда, мен билан суҳбат ўтказишди ва махсус IELTS гуруҳида ўқишга тавсия қилишди.

Opal English’да беш ой давомида тайёрланиб IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритдим. Opal English бу борада менга катта ёрдам берди. Мен бу ерда ўқиганимдан хурсандман. Агар бошқа жойда ўқиганимда, бу ердагидек муҳитни топа олмасдим. Барча ўқитувчиларга ва ўқув маркази раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман».

Opal English ўқув маркази, унинг таълим услуби ва у ердаги шароитлар ҳақида аввал ҳам бир неча бор хабар берилганди. Қуйида эса инглиз тилига ихтисослашган ушбу марказнинг янгиликлари ҳақида сўз юритамиз:

1. Инглиз тилига ихтисослашган математика дарслари

Шунингдек, қўшимча сифатида математика ҳам инглиз тилида ўқитилади. Бу эса юртимиздаги Инҳа, Турин, Westminster, MDIS каби халқаро университетлар ёки чет эл университетларига кириш учун ёрдам беради.

2. Ёш болалар учун инглиз тили дарслари.

Opal English’да 6-13 ёшли болалар учун мўлжалланган махсус инглиз тили дарслари бор. Улар ўйинлар ва қизиқарли топшириқлар асосида ўтказилади. Бунда болакайлар ўқишдан зерикиб қолмайдилар.

3. Шанба ва якшанба кунлари ҳам қўшимча дарслар ўтилади. 

Улар асосан Спеакинг дарслари бўлади. Шанба куни эса инглиз тилида филм томоша қилинади. Умуман олганда, дарсларнинг 50 фоизини Speaking (гаплашиш) ташкил этади. Бу эса IELTS’нинг энг қийин бўлими имтиҳонидан ўтишни анча соддалаштиради.

4. Ўқувчиларни рағбатлантириш.

Агар, инглиз тили курси якунида ўқувчи 80 фоиздан зиёд натижа тўпласа, унга курсни якунлаганлиги ҳақида сертификат берилади.

Агар ойни 95 фоизли натижа билан якунласа, кейинги бир ойни бепул ўқиш имконига эга бўлади. Шундай чегирмани қўлга киритишга муваффақ бўлган ўқувчилар рўйхати билан Opal English’даги «Аълочилар бурчаги»да танишиш мумкин.

Инглиз тилида эркин сўзлашишни хоҳласангиз-у, маъқул ўқув марказини топа олмай, иккиланаётган бўлсангиз — Opal English’га марҳамат!

Маълумот учун:

  • Веб-сайт: www.opalenglish.uz
  • Телефон: (+998-95) 198-86-66; (+998-91) 551-46-08

 Реклама ҳуқуқи асосида