Хитой Арктика лойиҳаларида бошқа давлатлар манфаатидан келиб чиқиб иштирок этади. Бу ҳақда Хитой давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ван Ян маълум қилди.

"Хитой Арктикада ҳамкорликни ҳурмат қилиш концепциясидан келиб чиқиб иштирок этади. Биз ҳурмат деганда Арктика ҳудудидаги арктик мамлакатлар суверенитетини, суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини назарда тутмоқдамиз. Биз Арктика халқлари анъаналари ва маданиятини, минтақавий бўлмаган давлатлар ҳуқуқ ҳамда эркинларини, халқаро ҳамжамиятнинг Арктикадаги умумий манфаатларини ҳурмат қилиш тарафдоримиз", - дея айтиб ўтди у “Арктика – мулоқот ҳудуди” халқаро форумида чиқиш қилиб.

Ван Яннинг сўзларига кўра, ҳамкорликда “тегишли мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари ҳамда имкониятларини чақириқларга жавоб бериш, Арктика бошқарувининг плюралистик архитектурасини илгари суриш ва яхшилаш” лозим.

Хусусан, Хитой Арктика экотизимини мустаҳкамлашни таклиф қилмоқда. “Халқаро ҳамжамият Арктикада экологик бузилишга йўл қўймаслик мақсадида қўриқлаш экотизимини биринчи ўринга қўйиши керак”, - дея таъкидлаб ўтди Хитой бош вазири ўринбосари.