«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пикенинг «Реал» шаънига айтган гаплари эътиборсиз қолдирилмайдиган бўлди.

Marca хабарига кўра, «Реал» ҳуқуқшунослари футболчининг гапларини тўлиқ ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса чиқарилгач, бу борада судга мурожаат этилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, футболчи клубни ғирромликда айблаган, шунингдек Месси ва Неймарнинг ишини олиб бораётган прокурорнинг «Реал» фахрий меҳмон бўлиб ўтиришига ҳам кинояли муносабатда бўлган. Бундан ташқари, Жерар клуб қадриятларини ҳурмат қилмаслиги туфайли, ҳеч қачон «Реал»да ишламаслигини айтганди.

«Реал» маъмуриятининг фикрига кўра, футболчи ахлоқ чегараларини бузган ва клубга нисбатан ҳурматсизлик қилгани учун ҳам жавоб бериши керак бўлади.

Пике «Реал» манзилига яна бир кинояли гап йўллади