Шимолий Ирландия полицияси Coca-Cola корпорациясининг Лисберн шаҳрида жойлашган заводида санитар меъёрларнинг бузилиш ҳолати бўйича терговгача текширувни бошлади. Бу ҳақда Irish Examiner нашри хабар берди

Текширув ўтказилишига эса корхонага келган алюмин банкаларда "инсон фаотияти чиқиндилари" аниқлангани сабаб бўлган.

Ишлаб чиқариш технологияси жиддий бузилгани сабабли завод фаолияти тўхтатилган. Ушбу ҳолатни тергов қилишга Шимолий Ирландия озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги агентлигининг маҳаллий санитар-эпидемиологик хизмати мутахассислари киришишган. Тахмин қилинишича, идишлар Германияда ишлаб чиқарилган. 

Завод маъмурияти ифлосланган ичимлик сотувга чиқарилмаганини айтган. "Биз маҳсулотларимизнинг сифати ва хавфсизлигига жиддий эътибор қаратамиз. Муаммо сифатни қатъий назорат қилиш жараёни туфайли дарҳол аниқланган", деб маълум қилган компания матбуот хизмати. 

Нашрнинг таъкидлашича, барча яроқсиз маҳсулот мусодара қилинган.