Малайзия ва Шимолий Корея ҳукуматлари ўртасида ўз фуқароларини чиқишига рухсат бериш ҳақидаги музокаралар сўнгги босқичда тўхтаб қолди. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар берди.

Бундан ташқари, КХДР етакчисининг акаси Ким Чен Нам Куала-Лумпур аэропортида февраль ўрталарида ўлдирилганидан сўнг, Малайзия ва Шимолий Корея фуқароларни чиқаришга тақиқ қўйишди. Малайзия КХДРнинг Малайзиядаги элчихонаси иккинчи котиби ва Air Koryo авиакомпанияси ходими топширилишини талаб қилаётган бўлса, КХДР давлатдан 9 нафар малайзияликни чиқараётгани йўқ.

Чиқишга рухсат бериш борасида музокаралар жорий ҳафта бошида муваффақиятли якуни топиши керак эди ҳамда Малайзия ҳукумати Пекинда ўз фуқароларини олиб чиқиб кетиш учун чартер самолётини ҳам тайёрлаб қўйганди. Бироқ музокаралар сўнгги лаҳзаларда номаълум сабабга кўра тўхтаб қолди. 

Маълумот учун, КХДРнинг Ким Чхол номига паспорти бўлган фуқароси Куала-Лумпур аэропортида 13 февраль куни ўлдирилди. Полиция унинг терисида VX асаб-фалажловчи заҳарли модда изларини топди. Жанубий Корея эса ҳалок бўлган инсон Ким Чен Нам эканини иддао қилиб келди, кейинчалик бу экспертиза томонидан тасдиқланди.