Америкалик олимлар гуруҳи бошидан пастки қисми шол бўлган кишига фикр кучи билан ҳаракатланиш имконини бериб, унга қўл назоратини қайтаришди. Мутахассислар бу ҳақида The Lancet журналига маълумот беришди.

Тажриба остидаги 56 ёшли Билл Кочевар бахтсиз ҳодиса сабаб оёқ ва қўл шолидан азият чеккан. Тадқиқотчилар Кочеварнинг бош мия мотор қобиғи соҳасига ҳар бири кичик таблетка ҳажмида бўлган икки 96 каналли электрон массивни ўрнатишди. Улар Кочевар қўлини ҳаракатга келтираётганини тасаввур қилган пайтда мия сигналларини ёзиб олади ва бу сигналларни компьютер интерфейсига етказади. Интерфейс уларни декодлайди ва эркакнинг қўл ва елкаси орасига ўрнатилган стимуляция тизимини фаоллаштиради.

Кочевар имплантация олдидан узоқ машқ қилишига тўғри келди - унинг шол касалига йўлиққанига 8 йил бўлган ва бу вақт ичида мушаклар атрофияси қайд этилган. Ҳаракатлар секинлигига қарамай, Кочевар имплантантлар ёрдамида бунинг уддасидан чиқмоқда, масалан чой ичиш ёки овқат ейиш.