Япониянинг солиқни назорат қилувчи вазирлиги 2017 молиявий йилда контрабандага қарши курашишда сунъий интеллект ва дронларни тажриба майдонида синовдан ўтказишни бошлайди. Кунчиқар мамлакат янги технологияни 2020 йилдаги Олимпия ўйинлари арафасида  тўлиқ жорий қилишни режалаштирмоқда. 3D News шу ҳақида хабар берди.

Ҳозирда аэропортлар ва бандаргоҳлардаги божхона инспекциялари гиёҳванд моддалар ва портлаш мосламаларини аниқлаш учун визуал текширувни ўтказишади. Молия вазирлиги визуал текширувларга қўшимча равишда сунъий интеллектни ҳам қўллашни режалаштирмоқда. 

Унинг ёрдамида рентген тасвирларда контрабандани аниқлашга ёрдам бериш учун маълумотлар базасида мавжуд тасвирлар таҳлил қилинади.

Шунингдек божхоналарнинг Японияга одамларнинг келиши ва кетиши, юкларнинг экспорт-импортига оид маълумотлари ҳам таҳлилдан ўтади. 

Лоукастер-авиакомпанияларнинг тарқалиши кеч тунда ва эрта тонгда келувчи авиалайнерларнинг кескин ошишига олиб келди, айниқса Осиёдан. Янги технология аэропортларда текширувлар жараёнларини тезлаштиришга ёрдам бериши мумкин. 

Сўнгги 10 йилда авиайўловчилар сони уч баробар кўпайганига қарамай, божхона агентларининг сони атиги 6 фоизга ўсган. 

Шунингдек контрабанда устидан назоратни кучайтириш мақсадида бандаргоҳлар яқинида дронлардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.