28 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шу жумладан, турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ масалалар ҳамда МДҲга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳридаги йиғилишида Қирғизистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.