30-31 Март ва 1 апрель кунлари Савдо-Саноат Палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Expocontact» компанияси ўн иккинчи халқаро «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмасини ташкил этади. 

Кўргазма ташкил қилинадиган манзил: Ёшлар ижод саройи, Мустақиллик кўчаси 2, мўлжал «Мустақиллик майдони» метроси.

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида, замонавий методикалар асосида таълим беришлари билан таништириш, ўзаро тажриба алмашишга кўмаклашиш, шунингдек, ёшларга ва кенг оммага ўзларини қизиқтирган мутахасислиги буйича билим олишлари учун, ўқув юртларини танлашга ёрдам бериш кўргазманинг асосий мақсади ҳисобланади.

Кўргазманинг вазифалари:
-  Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида қайси мутахасисликлар бўйича таълим олишнинг имкониятлари борлиги ҳақида маълумот бериш;
-  Ёшларда мутахасислик танлашга қизиқтириш уйғотиш ва шу соҳада таълим олишга жалб этиш;
-  Иккинчи касб-ҳунар ўрганиш ёки ўз касби бўйича малакасини ошириш истагида бўлган шахсларга таълим олиш учун ўқув юртини топишга ёрдам бериш;
-  Ўқув юртларини жиҳозлаш учун ишлаб чиқарилган, техник воситалар, ўқув-методологик адабиётлар, мебел-жиҳозлар ва компьютерлаштиришнинг энг охирги ютуқлари билан таништириш.

Кўргазманинг асосий йуналишлари:
-  Олий ўқув юртлари;
-  Ўрта махсус таълим муассасалари;
-  Ўқув марказлари;
-  Малакани ошириш институтлари;
-  Хусусий мактаблар, тил марказлари;

Кўргазманинг ёрдамчи йўналишлари:
-  Таълим муассасалари учун дастурлар;
-  Таълимдаги информацион технологиялар;
-  Ўқув қўлланмалар;
-  Ўқув мебели ва канцелярия жиҳозлари;
-  Спорт жиҳозлари. 

Кўргазмага ташриф буюрувчилар – мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, абитуриентлар, талабалар, уларнинг ота-оналари, ўқув муассасаларининг вакиллари, шунингдек барча қизиқувчилар. 

Кўргазма ўтказилиш даврида мамлакатимизнинг 35дан ортиқ институт ва университетлари, 40дан зиёд ўқув марказлари, ҳамда Европа, Осиё, Латвия, Россия ва бир қанча бошқа мамлакат университетлари иштирок этди. «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмасига умумий ҳисобда 30 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Ташриф буюрганларнинг асосий қисмини 14-25 ёшдаги ёшлар ташкил қилган. 

Иштирок этиш шартлари: Кўргазмада иштирок этиш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар, ташкилотчининг номига белгиланган шаклдаги аризани жўнатиб, шартнома тузади. 

Стенднинг минимал ҳажми 9 кв.м., учта девор, 1 стол, 2 стул, 1 урна, 220B қувватдаги электр тармоғи, 2та чироқ, фриз ёзуви, каталог (иштирокчилар ҳақида маълумот), иштирокчилар учун 2та бейджик (рухсатнома).  

Кўргазма якунида иштирокчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

Кўргазма ташкилотчиси:
Expocontact
100070, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Ш.Руставели к. 22
Мурожаат учун телефон.: +99871 256-35-13, 256-36-14
Факс: +99871 256-36-13
Е-mail: ssp-expocontact@mail.ru    

Халқаро кўргазмада иштрокингиз – бу ўзингизнинг махсус факультет ва бўлимларингизни таништириш, у ёки бу таълим олиш шаклининг афзалликларини намоён қилиш имкони! Сизларни кўргазмада қатнашишга таклиф этамиз.