Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари тўғрисида интервью берди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур суҳбат “Ўзбекистон” телеканали томонидан олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз: 22-23 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга биринчи расмий ташрифини амалга оширди. Нурсултон Назарбоев билан учрашув якунлари бўйича ҳамкорликка доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди.