Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида Остонада бўлиб ўтган бизнес-форум улкан аҳамиятга эга бўлди. Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси томонидан “Казмунайгаз” компанияси билан маркетинг ва нефть маҳсулотлари логистикасини ривожлантириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолади.

Ҳужжат томонларнинг Ўзбекистон Республикасига хом нефть етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорликда ишлашини, шунингдек Қозоғистон Республикаси бўйлаб унинг транзитини назарда тутади.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” ва Қозоғистон энергетика вазирлиги ўртасидаги нефтегаз саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.