YouTube сайтининг jacuzzibusguy саҳифасида бир неча минг Volkswagen автомобиллари сақланаётган автомобиль тураргоҳига доир видео пайдо бўлди. 2 литрлик моторларга эга машиналар АҚШдаги дизель можаросидан сўнг, компания томонидан харид қилинган эди. 

Ролик муаллифининг таъкидлашича, мамлакатда бир нечта шундай автотураргоҳлар мавжуд. Лавҳадаги тураргоҳ Понтиак шаҳридаги ташландиқ «Сильвердоум» стадиони ёнида жойлашган. 

2016 йил баҳорида АҚШ ҳукумати ва Германиянинг VW автомобилсозлик концерни дизел можароси бўйича келишувга эришган эди. Унга кўра, Германия компанияси экологик меъёрларга жавоб бермайдиган машиналар эгаларидан маҳсулотларини харид қилиб олиши керак. АҚШда бундай машиналардан ярим миллионга яқин борлиги айтилади. 

Америкаликлар эса машинасини Volkswagen концернига қайтариб сотиш ёки текин таъмирлаш ҳамда қўшича товон пули олиш борасида якуний қарорга келишлари мумкин бўлади. 

Volkswagen концерни экологик тестлардан ўтишда фирибгарликка йўл қўйгани 2015 йил сентябрь ойида ошкор бўлган эди. Шундан сўнг, бутун дунё бўйлаб дизель можароси рўй берди. Унинг доирасида 11 млнга яқин автомобиль қайта дастурланиши ёки харид қилиниши керак.