Испания терма жамоаси Франция устидан ғалаба қозонди. Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Иккинчи тайм ўрталарида французлар жамоаси ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган Давид Сильвага нисбатан Лоран Косельни қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. Жабрланувчининг ўзи пенальтидан пастки ўнг бурчакни аниқ нишонга олди. 

77-дақиқада Херард Деулофеу Хорди Альбанинг узоқ устун томон йўлланган зарбасини якунлаб қўйди.