«Барселона» вице-президенти Жорди Кардонер жамоа ҳимоячиси Жерар Пикенинг «Реал»га ҳакамлар Испания чемпионатини ютишга ёрдам бераётгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ берди.

Пике шунингдек интервьюларидан бирида Месси ва Неймарга айблов қўяётган кишилар «Сантьяго Бернабеу»нинг VIP-ложасида ўтиришларини гапирган эди.

«Мен ўқиган ва эшитганларим бўйича Пике ёлғон ишлатмаган. «Барселона» ҳар доим ҳақиқат томонида бўлган. Ҳа, ҳақоратли гап, аммо ёлғон эмас. Пике ўз фикрини билдирган ва унутмайликки, бизда сўз ва фикр эркинлиги бор. Бу каби тўғрисўзлик кимгадир оғир ботиши мумкин, аммо у жуда аниқ гапирган. «Барселона» у томонда», - дея Кардонернинг сўзларини келтирган Goal.

«Барселона»дагилар тилини тийгани маъқул». Рамос Пикега жавоб қайтарди