Андижон вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси залида “Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда профилактика инспекторлари ҳамкорлигини кучайтириш” масаласида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, масалага дахлдор давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, Андижон шаҳридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, узоқ муддатга хорижга ишлаш учун чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзолари, диний экстремистик оқимлар аъзоларининг яқинлари, фаол жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Анжуманда сўз олганлар вилоят маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжихатлик муҳитини яратиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда профилактика инспекторларининг ҳамкорлигини кучайтириш борасида сўз юритдилар.

Йиғилганларга мавзуга оид диний-маърифий фильм намойиш этиб берилди.