Ироқ пойтахти Бағдодда террорчи-худкуш юк машинасида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Бунинг оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ахборот агентлигининг полициядаги манбалари маълумотларига кўра, теракт Бағдод жанубидаги назорат-ўтказиш пункти ёнида содир этилган. 

Полицияда маълум қилинишича, юк машинаси олдида бошқа машиналар бўлган ва улар портлаш вақтида ёниб кетган.

Айни вақтда бирорта террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.