Ўзбекистонда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, яқинда Бухоро вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарларига хизмат автомашиналари топширилди. 

Унда вилоят ҳокими Ў.Барноев Президентнинг ушбу эътибори мазкур раҳбарларнинг янада маъсулият билан фаолият юритишларига ундашини таъкидлади. 

Шундан сўнг вилоятдаги барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари учун ажратилган янги русумдаги “Нексия” автомашиналари топширилган.