Москва биржасидаги савдолар очилишида доллар қиймати 56,55 рубллик кўрсаткичдан тушиб кетди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Бу ҳолат 2015 йилнинг июли ўрталаридан бошлаб илк бора рўй берди ҳамда 56,36 рублни ташкил этди.

Мосбиржада евро қиймати ҳам бироз пасайиб, 60,66 рублни ташкил қилган.