Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳри жамоат транспортида тўлов воситаси сифатида жетонлар жорий этилди. Бу ҳақда «Кун.uz»га вилоятда автотранспорт фаолиятини мувофиқлаштирувчи «Сурхондарётранс-маркази» мутасаддилари маълумот берди.

«Термиз шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти автобусларда йўловчилар томонидан йўл кира ҳақини тўлашда, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар ҳам тўлов воситаси сифатида 2017 йил 1 апрель кунидан бошлаб муомилага киритилади», дейилган хабарда.

Бунинг учун жойларда «Автобус жетонлари» деб номланган махсус шохобчалар ташкил этилиб, улар аҳолига хизмат кўрсатувчи ходимлар ва тўлов терминаллари билан таъминланди.