АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка отаси жамоаси расмий ходим бўлиши, бироқ иш ҳақи олмаслиги ҳақида маълум қилди.

Иванка Трампнинг баёнотида айтилишича, у аслида отасининг маслаҳатчиси бўлгани, бироқ расмий лавозимларни эгалламагани ҳақида “баъзи кишиларнинг ташвишидан хабар топган”. Ўз навбатида, Оқ уй Иванка Трамп қарорини қўллаб-қувватлаши ҳақида хабар берди.

Аввалроқ Иванка Трамп Оқ уй маъмурий биносида алоҳида кабинетга ҳамда махфий маълумотларга кириш имконига эга бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, дастлаб Иванка Трамп отаси маъмуриятида ҳеч қандай расмий лавозимларни эгалламаслиги ҳақида бонг урганди. Унинг эри Жаред эса президентнинг қатор ўта муҳим масалалар, жумладан ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси бўлиб улгурди.