ФИФА Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини КОНМЕБОЛ ҳакамлар қўмитаси раиси Уилсон Семененинг ташаббусига кўра 4 учрашувга дисквалификация қилган, дея хабар бермоқда Ole нашри.

Манбага берган маълумотга кўра, миллати бўйича бразилиялик бўлган Сенеме Мессининг ҳаракати ёзилган видеоёзувни ФИФАга шахсан ўзи жўнатган. Видео ўрганиб чиқилганидан сўнг, Месси терма жамоанинг 4 ўйинидан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Месси ФИФАга хат йўллаб қилган ҳаракати учун узр сўраганди. Шунингдек у ўзи айтган сўзлар ҳакамга қаратилмаганини таъкидлаган.

Месси 4 учрашувга четлатилишидан ташқари 10 минг швейцария франки миқдорида жаримага ҳам тортилган.