Россия пойхтати Москва шаҳрида жуда жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар бермоқда «Москва» агентлиги.

Йўналишли автобус юк автомобили билан тўқнашиб кетганидан сўнг, ўртасидан иккига ажралиб кетган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси Москва ҳалқа автомобиль йўлининг ташқи тарафидаги Капотни туманига яқин 18-километрида маҳаллий вақт билан 5.00да юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жароҳат олмади. Ҳодиса юз берган пайтда йўналишли автобусда йўловчилар бўлмаган.