«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо «Барселона» ҳужумчиси Неймарни харид қилиш имкони йўқлиги ҳақида фикр билдирди. 

«Мен ҳар доим фаолиятим давомида ҳар бир нарсага прагматик ва объектив ёндашишга уринганман. Неймарни харид қилиш — хомхаёл. “Барселона”дек жамоа бу футболчини йўқотишни истмайди ва йўқотмайди. 

Лионель Месси ҳамон ёш, келажакда уни ажойиб йиллар кутмоқда. Бироқ, у салкам 30га яқинлашди. Неймар эса Лионелдан кейин “Барселона”нинг асосий юлдузи бўлади. Ўйлашимча, Неймар билан шартнома имзолаш сейфга кириш билан баробар. Имконсиз», — дея Моуриньо сўзларидан иқтибос келтиради ESPN Brasil.