Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассациацияси (МПА)нинг Тошкент шаҳар бўлими доимий яшаш жойи пойтахт ва Тошкент вилоятида бўлган 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ампутант (ампутация қилинган, қўли ёки оёғи кесиб ташланган ногирон), полиомиелит (асаб тизимини фалаж қиладиган юқумли касаллик) ташхиси қўйилган ўсмирларни волейбол бўйича терма жамоасига таклиф қилади. 

Терма жамоа ўйинчилари 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида ва халқаро турнирларда иштирок этиш учун тайёрланади. 

Волейбол машқлари МПАнинг Тошкент шаҳар бўлими катта мураббийи Сафариев Рашид Ҳидоятович бошчилигида олиб борилади. 

Волейбол бўйича барча ўқув машқлари бепул. 

Батафсил маълумот учун телефонлар:

+998 90 981 58 45 (Рашид Ҳидоятович)
277 67 44 (уй)
245 06 69 (иш)