Петербургнинг “Пулково” аэропорти транспорт полицияси ходимлари 25 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди. У безорилик ва зўравонлик ҳолатлари бўйича қидирувда бўлган. Бу ҳақда Piter.tv хабар берди.

Эркак “Пулково” аэропортининг йўловчи терминалида қўлга олинди. Маълум бўлишича, 25 ёшли шахс Ўзбекистонда безорилик ва зўравонлик ҳолатлари бўйича қидирувда бўлган. Уни 2016 йилнинг сентябрида қидирувга эълон қилишган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари йигитни қўлга олишди ва изоляторга жўнатишди. У ўша ерда то россиялик полициячиларга ўзбекистонлик ҳамкасблари жавоб бергунига қадар сақланади.