Россия президенти Владимир Путин Арктика форумидаги чиқиши вақтида Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашгани эҳтимолини рад этди.

Ундан Россия қачондир АҚШдаги сайловлар натижасига таъсир кўрсатишга уринганми дея сўрашганида, у шундай жавоб қайтарган: «Лабларга қараб ўқинг: No (йўқ — ингл.)».

У шунингдек, Россия АҚШга бир неча марта киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф этгани, аммо ижобий жавоб олмагани ҳақида қўшимча қилган.