«Реал» «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пикенинг ўз манзили томони билдирган ҳақоратларини эътиборсиз қолдирмаяпти. Футболчилар «Қаймоқранглилар» жамоаси Испания чемпионатида ҳакамлар ёрдамида ғалаба қозонаётганлиги ҳақида гапирганди.

У шунингдек интервьюлардан бирида Лионель Месси ва Неймарни судга тортаётганлар «Реал» тарафдорлари эканини айтган.

«Пикенинг сўзларига энг яхши жавобни 23 апрель куни кўришингиз мумкин, биз барча масалаларни футбол майдонида ҳал қиламиз», – дейилган пойтахт жамоаси матбуот хизмати хабарида.