Бугун, 30 март, соат тахминан тунги 2ларда Россиянинг Самара вилояти Зубчанинка қишлоғи ҳудудида «Смишляевка-Безимянка» перегони (икки қўшни станция орасидаги масофа)да юк поезди аёл кишини босиб кетди, деб ёзади Samru.ru портали. 

У темир йўлни мумкин бўлмаган жойдан кесиб ўтган, дея маълум қилди нашрга Куйбишев транспорт прокурори ёрдамчиси Максим Ворошилов.

Ҳалок бўлган 50 ёшли аёл Ўзбекистон фуқароси бўлган, у Самарада ўғли билан бирга истиқомат қилгани айтилмоқда.