АҚШнинг Техас штатида маҳаллий баптистлар черковига қатновчи 14 кишини олиб кетаётган автобус ва пикапнинг рўпарама-рўпара тўқнашиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Техас жамоатчилик хавфсизлиги бошқармаси вакили Конрад Хейннинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисаси 29 март куни кечки пайт Сан-Антонио аҳоли пунктидан ғарб томонда юз берган. 

8 март куни Миссисипи штатидаги Билокси шаҳрида поезд ва автобус тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани, 35 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.