Туркия қуролли кучларининг Сурия шимолидаги "Фрот қалқони" ҳарбий операцияси муваффақиятли якунланди, деб хабар бермоқда Hurriyet нашри.

Бу ҳақда Туркия миллий хавфсизлигининг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида ўтган йиғилишида маълум бўлди. 

"Мамлакатни ИШИД томондан билдирилган хавфдан ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида бошланган "Фрот қалқони" операцияси муваффақиятли якунланди", дейилган йиғилишда.

Анқара операцияни Сурия шимолида 2016 йил 24 августда ИШИД жангариларига қарши бошлаганди. Операция давомида Суриянинг Туркия билан чегарадош бўлган Жараблус ва Ал-Боб шаҳарлари озод қилинган.