Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги марказий кўчада патруль милицияси ходимлари томонидан бутунлай тиклаб бўлмас ҳолатга келган машиналар олиб ўтилди. 

Парад ташкилотчилари сўзларига кўра, тадбирдан кўзланган мақсад – йўл шароитини барқарорлаштириш, ЙТҲ олдини олиш ва улар сонини камайтириш.

Аввалроқ Ўш шаҳрида тўрт нафар ўсмир автомобиль олиб қочиб, жиддий фалокатга учрашгани ҳақида хабарлар тарқаганди.

Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 январь-22 март кунлари Ўш вилояти ҳудудида 118та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, уларда 201 нафар инсон жароҳатланди.

Вояга етмаган болалар иштирокида эса 28та ЙТҲ қайд этилган.