2017 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Париж шаҳрида Марказий Осиёнинг беш давлати ва Франция ташқи ишлар идоралари раҳбарлари учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув доирасида Франциянинг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлари тарихига бағишланган архив ҳужжатлар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.